Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклигини мустаҳкамлаш бўйича декларация қабул қилинди
Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони иштирокида стратегик шерикликни мустаҳкамлашга доир декларация қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида қуйидаги муҳим соҳаларда ҳамкорликни назарда тутувчи икки томонлама ҳужжатлар имзоланди:
• инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш;
• стратегик хомашё соҳасида ҳамкорлик;
• миграция ва ҳаракатланиш эркинлиги;
• барқарор ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маданий меросни сақлаш;
• «яшил» ривожланиш соҳасида Sogesid ва Аnsaldo компаниялари билан ҳамкорлик;
• Иқлим жамғармаси ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ҳамкорлик;
• Тушиа, Пиза ва Турин университетлари билан шериклик тўғрисида келишувлар.
Шунингдек, ташриф доирасида Италия Миллий тадқиқотлар маркази, SIMEST, Danieli компаниялари ва Перужа университети ҳамда бошқа қатор ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.
Бу келишувлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.