Тошкентда 2025 йилдан жамоат транспорти қимматлашади
2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақи қимматлашади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг қарорида айтилади.
Қуйидаги тарифлар жорий этилади:
— бир сафар нархи 3 000 сўм (ҳозирда 2 000 сўм), электрон тўлов билан — 1 700 сўм;
— багаж учун рухсатнома — 4000 сўм.
Икки, беш ва етти кунлик амал қилиш муддатига эга қайта фойдаланиш мумкин бўлган тариф режалари ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик.