Фарғонада жанжал туфайли бир киши ҳалок бўлди
Фарғона вилоятида маст ҳолатда бўлган эркак оилавий низолар ортидан поччасини кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Hudud информацион дастурида хабар берилди.
Расмий маълумотларга кўра, воқеа судланувчининг опаси ва поччаси ўртасидаги аввалдан мавжуд оилавий келишмовчиликлар фонида юзага келган.
Ҳодисага сабабчи бўлган эркак қайнонасининг уйига бориб, болаларини олиб кетмоқчи бўлган. У овозасини кўтариб, қўшниларни безовта қилганидан сўнг қайнукаси кўчага чиққан. Улар ўртасидаги тортишув тез орада муштлашувга айланган.
Судланувчи поччаси ва унинг танишини кетмон билан бир неча маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи шифохонада вафот этган. Суд эса жиноятчига 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.