1 майдан жарима баллари жорий қилинмайди

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисоблаш 1 майдан бошланмайди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жарима балларини ҳисоблаш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилмоқда.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади, — дейилади хабарда.

Шу сабабли, 1 майдан жарима баллари тизими амалга киритилмайди. Тартиб расман тасдиқлангач, бу ҳақда маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Қарорлар