Тошкентда аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этган эркак 15 суткага қамалди

Жамоат жойида аёлга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этган эркак маъмурий жавобгарликка тортилди.

Эслатиб ўтамиз, аёлга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар ишлатган эркак ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 7 январдаги қарори билан фуқаро ҳибсга олинган.

Мазкур эркак автобус бекати ёнида турган вақтида аёлга жинсий аъзоларини намойиш қилган. Шундан сўнг у ерости йўлагига тушиб, яна ўша аёлга жинсий аъзоларини кўрсатган.

Қайд этилишича, эркак ИИБ ходимлари томонидан чақиртирилган бўлсада, бўлимга келмаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (жинсий тажовуз), 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топди. Унга 15 суткага маъмурий қамоқ ва 5 БҲМ (2 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ўзбекистон