Тошкентда ярим йил ичида 800 дан ортиқ белгиланмаган жойларга чиқинди ташланган

Йил бошидан буён Тошкент шаҳрида ноқонуний чиқинди ташлаганлик учун 800 дан ортиқ маъмурий жарима қўлланилди, деб хабар қилди шаҳар ҳокимлиги.

Қайд этилишича, фуқаролар томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолатлари кўп бора ва такрор-такрор кузатилмоқда.

Хусусан, пойтаҳтда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳозиргача 808 та ҳолатда МЖТКнинг 161-моддаси бўйича жарималар қўлланилган.

Шундан:
• 3-7 мартагача такрорий чиқинди ташлаш 772 та ҳолатда;
• 8-12 мартагача 26 та ҳолатда;
• 13-23 мартагача 10 та ҳолатда қайд этилди.

Энг кўп чиқинди ташлаш ҳолатлари Олмазор, Учтепа ва Юнусобод туманларида кузатилди. Такрорий чиқинди ташлаш бўйича ҳам айнан шу туманларда юқори кўрсаткичлар қайд этилган.

 

Ўзбекистон