Наманганда 2,2 млрд сўмлик крипто-активларни ноқонуний айирбошлаган 2 шахс ушланди

Наманганда катта миқдорда крипто-активларни ноқонуний равишда айирбошлаб келаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 24 ёшли Қасансой туманида яшовчи шахс, Binance платформасида лицензиясиз криптоактивлар айирбошлаш билан шуғулланган. Ушбу фуқаро жорий йилнинг март ойидан майгача жами 542 млн сўмни ташкил этган 35 та операцияни амалга оширган.  Натижада, жисмоний далил сифатида удан iPhone 11 телефони олиб қўйилди.

Шунингдек, Норин туманида яшовчи 37 ёшли фуқаро 2024-йилнинг май-ноябрь ойлари давомида умумий қиймати 1,7 млрд сўмлик криптовалюта билан 35 та ноқонуний операцияларни амалга оширганлиги учун қўлга олинди.

Умумий қийматда 2 млрд 259 млн сўмлик крипто-активларни ноқонуний равишда айирбошлан, — дейилади хабарда.

Ҳибсга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларини ўта йирик миқдорда бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон