Uzum Market янги iPhone 17 сотувини йўлга қўйди

Uzum Market миллий маркетплейси Apple’нинг янги смартфонлари сотувини йўлга қўйди.

Буюртма учун барча тўртта модел мавжуд — базавий iPhone 17, премиум iPhone 17 Pro, флагман iPhone 17 Pro Max, шунингдек, ультра юпқа iPhone Air. Смартфонлар нархи 17 699 000 сўмдан бошланади.

Барча гаджетлар оригинал бўлиб, линиянинг ҳамма рангларида, жумладан янги апельсин рангда тақдим этилган. Бироқ, Uzum Market статистик маълумотларига кўра, 128 Гб хотирага эга қора ёки тўқ кўк рангдаги iPhone’лар Ўзбекистонда энг машҳур бўлиб бормоқда.

Шу билан бирга, Apple қурилмаларига пойтахтдан ташқари, бошқа шаҳарлар аҳолиси 6 ойлик муддатли тўловга буюртма беришади. Йил бошида Uzum Market фойдаланувчилари 40 миллиард сўмдан ортиқ суммага Apple телефонлари, соатлари ва қулоқчинларини харид қилишди.

Миллий маркетплейсда смартфонлардан ташқари бошқа янгиликлар ҳам тақдим этилган: Apple AirPods Pro 3 ва Apple Watch 11.

Янги маҳсулотлар нархи:

• iPhone 17 — хотира ҳажмига қараб 17 699 000 сўмдан бошлаб;

• iPhone 17 Pro — 27 990 000 сўм;

• iPhone 17 Pro Max — 29 890 000 сўм;

• iPhone Air — 26 690 000 сўм.

Uzum Market’да бутун мамлакат бўйлаб 413 та аҳоли пункти аҳолиси Apple гаджетлари ва яна 1,2 миллиондан ортиқ маҳсулотларга буюртма беришлари мумкин, бунда харидни нақд пулда ҳам, карта орқали ҳам ёки Uzum Nasiya’дан бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалга ошириш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон