Эндиликда ўқотар бўлмаган қуролларни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди
Ўзбекистонда ўқотар бўлмаган қуролларни ихтиёрий равишда топширган фуқаролар жавобгарликка тортилмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади, — дея таъкидлади Адлия вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, май ойининг ўрталарида Олий Мажлис Сенати ўқотар бўлмаган қуролларни ихтиёрий равишда топшириш билан боғлиқ қонунни маъқуллаган эди.
Шунингдек ҳабарда, бундай норма илгар вжуд бўлмагани ва бу ўзгартириш янгилик эканлиги таъкидланган.