Тошкентнинг айрим кўчалари Женнифер Лопеснинг концерти сабабли ёпилади
Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар қилди пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.
07-август куни пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор стадионида Жаҳон эстрада хонандаси Женнифер Лопеcнинг концерти бўлиб ўтиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 12.00 дан 23:00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади:
• Чўпонота — Қатортол кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
• Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
• Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КХАЙдан — Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.
Фуқаролардан юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўралиб, айланма ва ёндош кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қилинди.