Қамчиқ довонида «Жигули» хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида «Ваз-2106» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 28 апрель куни соат 15:40 ларда содир бўлган. Маълум қилинишича, қутқарув отряди томонидан махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ўзбекистон