Қашқадарёда «Жиҳодчилар» оқимининг аъзолари қўлга олинди

Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» номли диний экстремистик оқимнинг яширин гуруҳи фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Қарши туманида яшовчи, илгари бир неча бор терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятлар учун судланган шахс яна 7 нафар фуқарони ўз ичига олган ноқонуний диний жамоат тузган.

Гуруҳ аъзолари ўз хонадонларида йиғилишлар уюштириб, «ҳалифалик давлати» барпо этиш масалаларини муҳокама қилгани, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар тарғиботига оид аудио ва видеоматериалларни тарқатиб, экстремистик ғояларни бошқаларга ҳам сингдиришга уриниб келгани аниқланган.

Гуруҳ аъзоларининг тўрт нафари аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди томонидан уларга Жиноят кодексининг 159, 244 прим 1 ва 244 прим 2 моддалари билан айбли деб топилиб, уларга 6 йилдан 10 йил 6 ойгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қашқадарё