Сирдарёда 2 нафар талаба банкоматдан 177 млн сўмни ўғирлашга уринди

Сирдарёда банкоматдан пул ўғирлаган 2 нафар талаба йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Bu kun» дастурида хабар қилинади.

Воқеа Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида содир бўлган. Хабар қилинишича, икки нафар талаба йигит тунда банкоматдаги пулларни ўғирлашга ўзаро келишиб олишган. Шунингдек, улар камерага тушиб қолмаслик учун юзларини футболка билан беркитган ва қўлларига қўлқоп кийган.

Шундан сўнг, 2 нафар талаба йигит ва вояга етмаган шахс керакли асбоблар билан қуролланиб банкоматни бузишган ва ичидаги 177 млн сўм пулларни ўғирлаётган вақтда Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Натижада, суд ҳукмига кўра, 2 нафар талаба йигит Жиноят кодексининг 169 моддаси тегишли қисмлари билан айбдор деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукум қилинган. Бундан ташқари, вояга етмаган шахсга тайинланган жазо шартли ҳукм қилиниб, синов муддати белгиланган.

Сирдарё