Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди
Аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий Жиззах шаҳри учун 30 та замонавий автобус олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Хитойда ишлаб чиқарилган 30 дона Zhongtong автобуси вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Jizzax orient trans” ХК томонидан олиб келинган.
Ушбу автобуслар Жиззах шаҳридаги учта янги йўналишга брутто шартномаси асосида жойлаштирилиши режалаштирилган.
• 107-сонли Зилол МФЙ — Нурафшон МФЙ йўналиши;
• 110-сонли Сўғдиёна МФЙ — Учариқ МФЙ йўналиши;
• 113-сонли Жиззах АШБ — Товар ХАБ йўналиши.
Таъкидланишича, 2025 йил якунига қадар вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.