Андижонда чўкиб кетган ўсмирнинг жасади топилди
Бола «Қора-дарё»га ўртоқлари билан чўмилгани бориб, чўкиб кетган

Андижон вилояти Балиқчи туманида чўкиб кетган ўсмирнинг жасади топилди, деб хабар беради вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Аниқланишича, Балиқчи туманида яшовчи фуқаро Қ.М 17.05.2026 йилда вилоят ИИБга мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди 2009 йилда туғилган М.М 16 май куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини айтиб, уни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Шундан сўнг, хабарга асосан Балиқчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, 16.05.2026 йил соат 15:30 лар чамасида вояга етмаган М.М тумандаги Сарнавул маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қора-дарё»га ўртоқлари билан чўмилгани бориб, шу вақтида чўкиб кетган.
Қидирув ишлари давомида, вояга етмаган М.Мнинг жасади, 20.05.2026 йил куни Андижон-Наманган йўналишини боғлаб турувчи «Қора-дарё» кўприги яқинидан топилди.
Ҳозирда текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.





