Ўзбекистон ЖСТ бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, 19 декабрь куни бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва АҚШ Савдо вакили Кетрин Тай тегишли протоколни имзолади.

«Бу йил бизнинг ЖСТга аъзо бўлиш харажатимиздаги тарихий йил бўлди, йил якунида жуда истиқболли натижаларга эришилди», деб ёзди Азизбек Ўрунов.

АҚШ Савдо вакили Кетрин Тайнинг баёнотида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича доимий саъй-ҳаракатларини эътироф этган. Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

«Ўзбекистоннинг музокараларга жиддий киришгани сўнгги икки йилда, шу жумладан, икки томонлама музокараларимизнинг муваффақиятли кечишида муҳим омил бўлди», дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокаларни якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорлар