Ўзбекистонда кадастр паспортларини бериш муддати ўзгартирилди
Ўзбекистон ҳукумати кўчмас мулк объектларига кадастр паспортларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Norma нашри хабар берди.
Янги тартибга кўра, паспортларни тайёрлаш муддати объектнинг мураккаблиги ва майдонига қараб белгиланади:
• кўп квартирали уйлардаги квартиралар учун – 5 иш кунигача;
• якка тартибдаги уй-жойлар учун – 8 иш кунигача;
Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўпквартирали уйлар бўйича:
• 100 квадрат метргача бўлган объектлар учун — 8 иш куни;
• 100 дан минг кв.м гача — 10 иш куни;
• мингдан 5 минг кв.м гача — 15 иш куни;
• 5 минг дан 15 минг кв.м гача — 20 иш куни;
• 15 минг дан 50 минг кв.м гача — 26 иш куни;
• 50 минг кв.м дан ортиқ объектлар учун — 35 иш куни.
Қайд қилинишича, мазкур ўзгартиришлар кадастр паспортларини расмийлаштириш жараёнини янада тартибга солишни кўзда тутади.