Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашув ўтказади
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Канадага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Учрашув 2026 йилнинг 1 июнида Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 11 июндан 19 июльга қадар АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтади. Ўзбекистон “К” гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Португалия, Колумбия жамоаларига қарши ўйнайди.





