2025 йилда 252 та янги боғча ташкил қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида президент матбуот котиб хабар бермоқда.

Мажлисда таълим сифатини янада ошириш, ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Келгуси йилларда боғчаларда қамровни 80 фоизга, олийгоҳларда эса камида 50 фоизга етказиш ҳукумат учун асосий вазифа бўлиб қолади.

Халқаро молия институтларининг 61 миллион доллар маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади. Шунингдек, 174 та боғча ва 379 та мактаб таъмирланади ва янгитдан қурилади. Бу мақсадлар учун буджетдан 4 триллион сўм ажратилади.

Тадбиркорларга мактаб қуриш учун 20 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Қарорлар