Тошкентда КҲАЙнинг бир қисми вақтинча ёпилади
Тошкентда КҲАЙнинг бир қисми 18–22 июль кунлари қурилиш ишлари сабабли вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Шайхонтоҳур туманида жойлашган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг (КҲАЙ) Беруний кўчаси кесишмасидан Бешқайрағоч кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми 18 июль соат 12:00 дан 22 июлгача транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Йўлнинг ёпилиши мазкур ҳудудда олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари билан боғлиқ. Шу сабабли айрим автобус йўналишлари вақтинча муқобил йўлларга йўналтирилади:
• 34-сонли автобус: «Шифокорлар шаҳарчаси—Чилонзор» метро бекати йўналишида Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчалари орқали ҳаракатланади (қайтиш йўналиши ўзгаришсиз).
• 64-сонли автобус: «Пахтакор» метро бекати—Бирлик мавзеси йўналишида Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчалари орқали ҳаракат қилади.
• 87-сонли автобус: Қорақамиш 2/4 мавзеси—Чилонзор 30-даҳа йўналишида Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчалари бўйлаб юради.
• 116-сонли автобус: «Шифокорлар шаҳарчаси—Чилонзор буюм бозори» йўналишида Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.
• 131-сонли автобус: «Олимпия меҳмонхонаси—Дўстлик-2 мавзеси» йўналишида Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза орқали юради.
• 147-сонли автобус: «Чорсу» савдо маркази АШБ—Чинни бозори йўналишида Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчалари орқали ҳаракат қилади.
Транспорт бошқармаси йўл ҳаракати иштирокчиларига муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.