Ўзбекистонда 5 йил ичида кибержиноятлардан кўрилган зарар миқдори маълyм қилинди
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда кибержиноятлар сони 68 баравар ошган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Бу жиноятлар натижасида фуқаролар va ташкилотларга етказилган моддий зарар 1,909 трлн сўмдан ошиқни ташкил қилган.
Қайд қилинишича, 2024 йилда кибержиноятлар сони кескин ошиб, 2023 йилга нисбатан 9,1 баравар кўпайган. Шу билан бирга, фуқаролар va юридик шахслардан кибержиноятларга оид мурожаатлар сони ҳам 34 баравар ортган. 2019 йилда ахборот технологиялари орқали 863 та жиноят қайд этилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 62 турдаги 58,8 мингтага етган.
Шунингдек, умумий жиноятчилик ичида кибержиноятларнинг улуши 2023 йилда 6,2% ни ташкил қилган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 44,4% га етган.
Кибержиноятларнинг 98% и банк карталари билан боғлиқ бўлиб, асосан қуйидаги усуллар орқали амалга оширилмоқда:
• 60% — зарарли ҳавола va дастурлар орқали қурилма ёки карта бошқарувини қўлга олиш;
• 16% — алдов йўли билан SMS кодларни қўлга киритиш;
• 11% — онлайн савдо платформаларидаги фирибгарликлар;
• 9% — бошқа турдаги фирибгарлик схемалари;
• 4% — шахс номига онлайн кредит расмийлаштириш.
Хабарда кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий va техник чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билдирилган.