Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди
Тест синовлари икки сменада ўтказилади

Ўзбекистонда олий ва профессионал таълим муассасаларига 2026/2027 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари 14 июлдан 23 июлгача бўлиб ўтади, деб хабар берди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати.
Тест синовлари икки сменада соат 08:00 ва 15:00 да ўтказилади. Абитуриентлар белгиланган жойга имтиҳон бошланишидан камида бир ярим соат олдин етиб келишлари лозим.
Эслатиб ўтамиз, 8 июлдан Ўзбекистонда абитуриентларга рухсатномалар бериш бошлан эди.
Абитуриентлар тест синовларига кечикмасдан, ўзлари билан паспортнинг асли ёки ID-карта, шунингдек, олинган рухсатномани олиб келишлари шарт.




