Тошкентдаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари вақтинча ёпилади
Кабель тармоқларини ўтказиш ишлари сабабли Тошкент шаҳридаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари 19 кунга ёпилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Шайхонтоҳур тумани истеъмолчиларини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 кВ ли юқори қатламли ер ости электр кабелларини ўтказиш ишларини давом эттирмоқда. Мазкур ишлар ҳудудда йўл олиб ташлашини демонтаж қилиш ишлари борилишини тақозо қилади.
Шу сабабли 22 ноябрь куни соат 00:00 дан 10 декабрь кунига қадар қуйидаги ҳудудларда икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади:
— Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;
— Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида.
Ташкилот ноқулайликлар учун узр сўраб, ушбу даврда муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.