Хитойда $83 млрддан ортиққа баҳоланаётган олтин конлари топилди
Хитойнинг марказий қисмидаги Хунан провинциясида катта олтин конлари топилди. Бу ҳақида геология бюросига таяниб, Синхуа агентлиги хабар бермоқда.
Геологлар Пингжианг округидаги Вангу конида 2 км чуқурликда 40 дан ортиқ олтин сақловчи конларни аниқладилар. Уларнинг умумий захиралари 300 тоннани ташкил этади, максимал олтин миқдори 1 тонна руда учун 138 граммни ташкил қилди.
3 км чуқурликдаги захиралар минг тоннадан ортиқ ёки 600 миллиард юанга (83 миллиард доллар) баҳоланмоқда.
Конларни аниқлашда янги технологиялар, жумладан, уч ўлчовли моделлаштириш қурилмалари қўлланилди.