Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат қисман чекланади

Ўзбекистон миллий терма жамоасини футбол бўйича жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан ҳаракат чекланади

Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан айрим кўчаларда вақти-вақти билан ҳаракат чекланади. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хизмати хабар беради.

Тадбирни юқори савияда ва хавфсиз ташкил этиш мақсадида 22-май соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши маълум қилинади, — дейилади хабарда.

Тадбир давомида қуйидаги йўналишларда ҳаракат вақти-вақти билан чекланиши мумкин:

• Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

• КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

• КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

• Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;

• Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.

Ҳайдовчилардан олдиндан муқобил йўналишларни режалаштиришлари сўралди.

 

Ўзбекистон