Фарғонада кўчатлар сақланадиган омборхона ёниб кетди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида дарахт кўчатлари сақланадиган музлатгичли омборхонада ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

ФВБга «Кампикой» кўчасидаги кўчатлар сақлаш омбори ёнаётганлиги тўғрисида хабар 23 февраль соат 13:24 да келиб тушган.

Шундан сўнг, ҳодиса жойига 7 та қутқарув бўлинмаси техникаси соат 13:30 да етиб борган. Ёнғин соат 13:42 да ўраб олинган ва 14:20 да батамом ўчирилган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Ўзбекистон