Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги «Олтиндала» маҳалласи ҳудудида жойлашган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

Соат 14:30лар атрофида Еттитом шаҳарчаси яқинидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида портлаш бўлган.

ФВВ маълумотига кўра, воқеа юзасидан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 14:40 да хабар тушган. Ёнғин-қутқарув гуруҳлари 14:45 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 15:00 да ўраб олиниб 15:35 да ўчирилган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ўзбекистон