Uzum Market сотувчилар учун комиссия тўлови шартларини янгиламоқда
2025 йил 2 сентябрдан бошлаб Uzum Market бир қатор товар тоифалари бўйича воситачилик ҳақига ўзгартиришлар киритмоқда.
Ушбу янгиланишлар ҳисоб-китоблар шаффофлигини оширишга қаратилган бўлиб, платформадаги янги товар йўналишларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради.
Янгиланган тарифлар қурилиш материаллари, мебель, автомобиль буюмлари, боғдорчилик моллари, соғлом овқатланиш маҳсулотлари ва бошқа тоифаларга тааллуқли. Асосий ўзгаришлар қаторида автомобилларга 2 фоиз, қурилиш аралашмаларига 8 фоиз, мебель ва соғлом турмуш тарзи маҳсулотларига 15 фоиз, хушбўй маҳсулотлар ва боғ анжомларига эса 22 фоиз миқдорида воситачилик ҳақи белгиланди.
Барча тоифалар бўйича долзарб комиссиялар билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ушбу ўзгаришлар шартларни қайта кўриб чиқишнинг бир қисми бўлиб, фаол ривожланаётган товар сегментларида сотувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Сотувчиларга янги шартлар билан олдиндан танишиб чиқиш ва зарур ҳолларда нарх стратегиясини ўзгартириш тавсия этилади.
Комиссиялар ва тоифалар билан боғлиқ саволлар бўйича Uzum Market бизнесни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.