Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб қайта сайланди
Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломовни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судяси этиб сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сенатнинг тегишли қарорига асосан Абдусаломов Мирзо-Улуғбек Элчиевич ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судяси лавозимига сайланди.
Маълумот учун, Абдусаломов мазкур лавозимида 2021 йил 5 февралдан буён ишлаб келаётган эди. Шунингдек, 2025-йилдан бошлаб Марказий сайлов комиссияси раиси бўлган.





