Наманганда фуқароларни пул эвазига Жанубий Корея ва Латвияга ишга юбормоқчи бўлганлар ушланди

Наманган вилоятида фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Наманган шаҳридаги консалтинг фирма раҳбари, 2001 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда, танишлари орқали уни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Бундан ташқари, ушбу шаҳарда фаолият олиб борувчи бошқа бир консалтинг фирма иш юритувчиси ўзининг танишлари орқали, Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқарони Латвия давлатига ишга юбориш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланади.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон