Сеулда кўп қаватли бинонинг ёниши сабабли 11 киши жароҳатланди
Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида номаълум эркак 21 қаватли уйни ёқиб юборди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Ҳодиса 21 апрель куни Бончхон-дон туманида юз берган. Жабрланувчилардан икки нафари кўп қаватли уй деразасидан тушиб кетиб, шифохонага етказилган. Қолган тўққиз нафари енгил тан жароҳати олган, жумладан, улар тутундан заҳарланган. Полиция номаълум эркак қасддан ўт қўйган деб гумон қилмоқда. У қидирувга берилган.
Ўт қўйишни номаълум шахс қурилма ёрдамида амалга оширган бўлиши мумкин. Шунингдек, полиция яқинда қўшни турар жой мажмуасида юз берган ёнғин билан эҳтимолий боғлиқликни текширмоқда.
Тўртинчи қаватдаги йўлакдан топилган куйган жасаднинг бармоқ излари унинг ўт қўйган шахсга тегишли эканлигини тасдиқлаётганга ўхшайди, деди полиция вакили.
Эркак бино яқинидаги уйида 50 минг вон (35 доллар) нақд пул билан бирга васиятнома қолдирган.
Мен (оила аъзоларимга) ачинаман. Илтимос, онамга ғамхўрлик қилинг, деб ёзган эркак.