Хитойда осма кўприкнинг троси узилиб кетди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Синцзян-Уйғур районидаги осма кўприкнинг троси узилиб кетиб, фожиа оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Синхуа» маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб ҳабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, осма кўприкнинг таянч кабелларидан бири оғирликни кўтара олмай қийшайиб кетган ва кўприкда бўлган жами 29 киши қулаган.

Ҳодиса оқибатида 22 киши енгил тан жароҳати, яна 2 нафари оғир тан жароҳати олган. Уларнинг барчаси тезда маҳаллий клиникаларга олиб кетилди.

Расмийларга кўра, жабрланганларнинг аҳволи қониқарли, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

Ҳозирда мутахассислар кўприкнинг вайрон бўлиш сабабларини аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.

Янгиликлар