Жанубий Корея президенти офиси тинтув қилинди
Жанубий Корея полицияси декабрь ойи бошида ҳарбий ҳолат эълон қилгани муносабати билан президент Юн Сок Ёл администрациясида тинтув ўтказди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Полиция президент Юн Сук Ёлнинг қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этгани юзасидан тергов доирасида президент идораси ва полиция штаб-квартирасида рейд ўтказди.
Президент идорасидан ташқари, Миллий полиция агентлиги, Сеул полицияси ва Миллий Ассамблея Хавфсизлик хизматида ҳам тинтувлар олиб борилган. Рейдларни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат пайтида содир бўлган воқеаларни текшириш учун тузилган махсус тергов гуруҳи олиб борган.