Жанубий Кореяда барча ҳарбий рейслар тўхтатилди
Жанубий Корея 18 апрелдан бошлаб барча ҳарбий парвозларни тақиқлади. Бунга сабаб ҳарбий вертолёт беҳосдан ўқ-дориларни ташлаб юбориши дея қаралмоқда.
Корея Республикаси ҳарбий-ҳаво кучлари машғулотлар чоғида КА-1 ҳужумчи самолётидан режалаштирилмаган қурол-яроғ отилиши билан боғлиқ ҳодисадан сўнг барча парвозлар тўлиқ тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари вакилига таяниб хабар бермоқда. Қарор, шунингдек, Қўшма Штатлар билан “Озодлик байроғи” деб номланган қўшма ҳаракатларга ўз таъсирини ўтказди.
Кузатув ва разведка олиб борувчи кучлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган бошқа кучлардан ташқари, барча турдаги самолётларнинг парвозлари 22 апрель куни эрталабгача тўхтатилди.