Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинини келтириб чиқарганликда гумонланган шахс қўлга олинди

Жанубий Корея полицияси Шимолий Кёнсан вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинини келтириб чиқарганликда гумон қилинаётган 56 ёшли эркакни қўлга олди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Гумонланувчи 22-март куни Уисон туманидаги тоғлик ҳудудда аждодларини хотирлаш маросими ўтказаётганида ёнғин бошланишига сабаб бўлганликда айбланмоқда. Кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво туфайли олов тезда тарқалиб, қўшни шаҳарлар – Андон, Чхонсон, Ёнян ва Ёндок ҳудудларига етиб борган. Ёнғин натижасида камида 27 киши ҳалок бўлди.  

Табиий офат 4000 га яқин иншоот, жумладан, ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилган Гоун ибодатхонасини вайрон қилган. 20 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Ёнғинга қарши курашда 5000 ҳарбий ва 146 та вертолёт жалб этилган.  

Полиция хабарига кўра, гумонланувчи ҳозирча айбини тан олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўрмон ёнғинлари сабабли дастлабки қурбонлар ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон