Санкт-Петербургда мигрантларга курьерлик қилиш тақиқланди
Санкт-Петербург ҳукумати хорижликларга курьер сифатида ишлашни чеклади. Бу ҳақда шахар губернатори Александр Бегловнинг фармонида хабар берилади.

Тегишли ҳужжат 2025-йилда Санкт-Петербургдаги хорижликларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича тақиқланган фаолият турлари рўйхатини кенгайтиради.
Қабул қилинган қарор яширин бандликка қарши курашиш, курьерлик соҳасида хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини оширишга молжалланган. Шунингдек, Россия фуқаролари, биринчи навбатда ёшлар ва талабалар учун янги иш ўринларини яратишга қаратилган, — дейилади хабарда.
Янги кадрлар сиёсати талабларига мослашиш учун уч ойлик ўтиш даври белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ хорижликларга Санкт-Петербург шаҳрида 2025 йил охиригача таксичилик қилиш тақиқланган эди.





