Санкт-Петербургда мигрантларга такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш тақиқланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 2025 йил охиригача мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2025-йил охиригача бўлган муддатга «йўловчи такси ва ижарага олинган енгил автомобиллар ҳайдовчиси фаолиятидаги» тури бўйича хорижий фуқаролар учун меҳнат фаолиятини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарор такси хизматлари сифати ва хавфсизлигини ошириш ҳамда Россия Федерацияси фуқаролари учун қўшимча иш жойларини яратишга қаратилган, — дейилади хабарда.

Тадбиркорлик субъектлари учун уч ойлик ўтиш даври ажратилиб, бу даврда улар мавжуд меҳнат муносабатларини тугатишлари ва белгиланган қонун доирасида янги ходимларни ишга олиши мумкин.

Таъкидланганишича, белгиланган муддатга (2025-йил охиригача) тақиқнинг жорий этилиши унинг шаҳар ҳаётига ижтимоий-иқтисодий таъсирини амалий баҳолаш ва 2026-йилда ҳам худди шундай чораларни қўллаш зарурлиги тўғрисида асосли қарор қабул қилиш имконини беради.

Қарор 10 кундан кейин кучга киради.

Янгиликлар