Жиззахда қарийб 6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалан корхона фош этилди
Жиззах вилоятида деярли 6 миллиард сўмлик табиий газни талон тарож қилган корхона аниқланди. Бу ҳақда «Худудгазтаъминот» аҳборот ҳизмати xабар беради.
Хабарга кўра, Бахмал тумани «Новқа» МФЙда жойлашган «Ф. М.» МЧЖга қарашли бинода табиий газдан яширинча, газ сўргич орқали ноқонуний фойдаланилгани малум бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга 5,7 миллиард сўм зарар етказилгани маълум бўлди, — деб айтилмоқда.
Шунингдек Шароф Рашидов туманидаги новвойхонада газ тармоғига ҳисоблагичдан олдин шланг орқали ноқонуний уланиш ҳолати қайд этилган. Натижада 210 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилгани айтилмоқда.