Ўзбекистон аҳолиси кучли ёғингарчиликдан шошилинч огоҳлантирилди
Ўзгидромет 30-июлдан 1 августгача кутилаётган ёмғир ҳамда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида юзага келиши мумкин бўлган сел ва тошқинлар муносабати билан фуқароларга шошилинч мурожаат қилди.
Ҳабарга кўра ушбу ҳудудларда ёғингарчиликдан кутилмоқда:
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир суви тўпланиб, ҳудудларни сув босиши мумкин, — дейилади хабарда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўралди.