Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришга 732 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланади
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг фармойишига кўра, Тошкент шаҳрида 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 732 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Ҳужжатга кўра, 2,7 миллиард сўм республика буджетидан, қолган қисми ҳомийлик ва бошқа маблағлар ҳисобидан йўналтирилади.
Жумладан, маблағлар ушбу соҳаларга йўналтирилади:
• кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш – 58,9 млрд сўм;
• ижтимоий соҳа объектларини капитал ва жорий таъмирлаш – 2,7 млрд сўм;
• иссиқлик таъминоти ва жиҳозларини тайёрлаш – 623,8 млрд сўм;
• ичимлик суви объектлари – 27,2 млрд сўм;
• электр тармоқлари ва қурилмалари – 2,9 млрд сўм;
• газ таъминоти объектлари ва қурилмалари – 16,8 млрд.