Тошкент вилоятида маҳалла фуқаролар раиси $17 минг пора билан ушланди
Давлат захирасидаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти Паркент туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хусусан, раис ва 1970 й.т. шахс давлат захирасидаги 10 сотих ер майдонини харидорга 20 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали муҳандисига 2-3 минг доллар бериш орқали ернинг тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтишади.
Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ҳамда 1970 й.т. фуқаро 17 минг АҚШ доллари ва 37 млн сўм олган вақтларида ушланади.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





