Россиянинг Волгоград ИК-19 колониясида маҳбуслар одамларни гаровга олишди: ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор

Россиянинг Волгоград вилоятида 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳбуслар (Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари) қамоқхона ходимларини гаровга олишди, деб хабар беради «Интерфакс».

ИК-19 да интизомий комиссия йиғилишида маҳкумлар қамоқхона ходимларини гаровга олди. Айни пайтда гаровга олинганларни озод қилиш чоралари кўрилмоқда, — деб хабар берди ФСИН матбуот хизмати.

Таҳминларга кўра, босқинчилар қуйида шахслар бўлиши мумкин:

• Ўзбекистонда туғилган Т. Х. қасддан баданга оғир шикаст етказганлиги учун 6 йилга озодликдан маҳрум этилган;
• Ўзбекистонда туғилган Р. Т. гиёҳванд моддаларни сотиш моддаси билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган;
•Тожикистонда туғилган Р.Н.га гиёҳванд моддаларни сотиш моддаси бўйича 7 йил қамоқ жазоси тайинланган.

Маҳбусларнинг ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор. Маълум қилинишича, беш нафар гаровга олинган киши воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлишган. Босқинчилар яна икки нафарини ўзлари топширишгани ва улар реанимацияга ётқизилгани ҳабар қилинган.

Шунингдек, Baza хабарига кўра, улар вертолёт ва 2 миллион доллар талаб қилиб ва агарда улар таъқиб қилинса, гаровдагиларни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ҳозирда, Россия Тергов қўмитаси гаровга олиш бўйича жиноий иш қўзғатди. Босқинчилар билан музокаралар олиб бориш учун колонияга Волгоград масжидидан имом олиб келинди.

Жаҳон