Бухорода мактаб директори ўқитувчиларни «Open Budget» учун овоз йиғишга мажбурлагани учун жаримага тортилди

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида «Open Budget» доирасидаги лойиҳа учун ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар беради.

Маълум бўлишича, 18-сонли таълим муассасаси директори ўқитувчиларни «Open Budget» лойиҳасига овоз йиғишга мажбурлаган.

Директорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси иккинчи қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди, — дейилади хабарда.

Бухоро