Тошкентда «Malibu» автомобили кофе дўконига бориб урилди

Ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент марказида содир бўлган йирик авария ҳақида хабарлар тарқалди. Вазият юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 2-июль куни соат 05:40 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида, «Malibu» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, рул бошқарувини йўқотган.

Натижада «Caffelito» coffee дўконига урулиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон