Марк Цукербергнинг даромади 6 баробар ошди

Facebook асосчиси Марк Цукерберг Metaverse лойиҳасини ишга туширгандан бери бойлиги 6 баробарга ошиб, 201 миллиард долларга етди. Бу ҳақида Bloomberg нашри хабар беради.

Bloomberg ҳисоб-китобига кўра, Цукерберг Tesla ва Space Х асосчиси Илон Маск, Аmаzon асосчиси Жефф Безос ва ЛВМҲ гуруҳи эгаси Бернар Арнодан кейин дунёдаги 500 та бой одамлар орасида 4 ўринни эгалламоқда.

Унинг бойлиги асосан Meta Platforms Inc. акцияларининг рекорд даражадаги нархи сабаб ошган. Бунинг натижасида Цукербергга тегишли активларнинг соф қиймати 2 йил ичида қарийб 6 баробарга ошган.

Йил бошидан бери Meta Platforms Inc. акцияларининг қиймати 60% га ўсган бўлиб, 28 сентябрь куни ҳар бир қимматли қоғоз 568,95 долларга сотилган.

У Меta’нинг 13% акцияларига эгалик қилади, шу сабабли унинг бойлиги 1 январдан бошлаб 73.4 миллиард долларга кўтарилиб борган.

Цукерберг Мetaverse яратилишини эълон қилганида ўз маблағидан 100 млрд доллар йўқотиш хавфи бор эди, бироқ унинг ғояси ўзини оқлади, дейди RBC.

Жаҳон