Чирчиқда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабабли «Spark» машинаси каналга тушиб кетди — видео

Чирчиқда ФВВ қутқарувчилари томонидан каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди.

Аниқланишича, 22-сентябрь куни соат 20:40 атрофида «Spark» русумли автомашина эҳтиётсизлиги сабабли Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, «М.Улуғбек» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Зах» каналига тушиб кетганлиги бўйича хабар ФВБга келиб тушган.

Шундан сўнг, Чирчиқ шаҳар ФВ бўлими қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб боришган ва махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобильни каналдан чиқариб олишган.

Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган, —  дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент