Илон Маск $400 млрддан кўп маблағга эга дунёдаги биринчи инсонга айланди

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг соф капитали 50 млрд долларга ошиб, 400 млрд доллардан кўпроққа етди. Бу ҳақида Bloomberg хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, янги рекорд SpaceX акцияларини сотиш ҳисобига эришилди. Маскнинг бойлиги 50 миллиард долларга ошиб, 439,2 миллиард долларга етди.

АҚШдаги президентлик сайловларида Доналд Трамп ғалаба қозонганидан кейин тадбиркорнинг мулки кескин ошди. Маск, шунингдек, республикачининг бўлажак ҳукуматида ҳам ўрин эгаллади. Тhe New York Times федерал ҳужжатларга таяниб ёзганидек, миллиардер Трампга сайловда ғалаба қозонишига ёрдам бериш учун 250 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

Bloomberg’нинг аниқлик киритишича, Tesla акциялари ўзини ўзи бошқарадиган автомобиллар учун қоидаларни соддалаштириш ва компания рақобатчилари учун солиқ имтиёзларини бекор қилиш кутилаётган бир вақтда 65 фоизга ошди. Шунингдек, Маскнинг сунъий интеллект соҳасидаги AI стартапи нархи икки баравар кўпроққа баҳоланмоқда.

Жаҳон