Тошкентда мебель цехи ёниб кетди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида мебель цехи ёниб кетди, дея хабар бермоқда пойтахт ФВВ матбуот хизмати.
Ҳабар қилинишича, 18 сентябрь куни соат 07:28 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлган.
Шундан сўнг, ёнғин қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 07:58 да қуршаб олиниб, соат 08:56 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда мутахассислар ёнғин сабабларини аниқламоқда ва моддий зарар миқдорини ҳисобламоқда.