Mеҳмонхоналарга ҳужжатсиз кириш мумкин бўлади

Маҳаллий фуқаролар меҳмонхоналарда жой банд қилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши талаб қилинмайди. Бу ҳақда прзидентнинг тегишли фармонида маълум қилинди.

Ягона миллий туризм платформаси орқали меҳмонхонада жой банд қилаётган Ўзбекистон фуқаролари шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмасдан, MyID тизимида идентификациядан ўтиши  етарли бўлади.

Платформа орқали ишлайдиган меҳмонхоналар меҳмонларни QR-код ёки юзни таниш технологиялари орқали идентификация қилиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур платформа 2025 йил 1-сентабрдан тест режимида ишга туширилади. Унда турар жой банд қилишдан ташқари автомобиль ижараси, такси чақириш, транспорт чипталари, музей ва аттракционларга кириш, гид ва экскурсовод хизматлари каби туризмга оид барча хизматлар бир жойда тақдим этилади.

 

Қарорлар