Тошкент метроси учун 2025 йилда 26 та поезд харид қилинади
Сўнгги 7 йилда Тошкент метрополитенида бекатлар сони 29 тадан 50 тага етди, дея Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, метро линияларнинг умумий узунлиги эса 38 километрдан 71 километргача ошди.
2017 йилдан 2019 йилгача 36 та поезд эксплуатация қилинган. 2024 йилга келиб уларнинг сони 65 тага етказилди. 2025 йил якунига қадар яна 26 та замонавий таркиб харид қилиниши режалаштирилган.
Бу ўзгаришлар нафақат қамров ҳудудини кенгайтиришга, балки метрони шаҳар аҳолиси учун янада қулайроқ қилишга ҳам имкон яратди, дейди вазирлик.